Хотин-қизлар муаммолари ўрганилди
Хотин-қизлар муаммолари ўрганилди

 

Ўзбекистон Халқ демократик партияси Навбаҳор туман Кенгаши ташаббуси билан “Хашман” маҳалла фуқаролар йиғинида “Аёлларга кўмак” лойиҳаси доирасида тадбир ташкил этилди. Унда халқ депутатлари туман Кенгашидаги Ўзбекистон ХДП гуруҳи аъзолари, бандликка кўмаклашиш маркази, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими, тижорат банк ходимлари ҳамда партия фаоллари иштирок этди.

Аҳоли билан мулоқот давомида хотин-қизлар ва ёшлар ижтимоий ҳимоясига оид қабул қилинган қонун ва қарорлар тўғрисида маълумот берилди. Ижтимоий ҳимояга муҳтож, боқимандалик кайфиятида юрган шахслар билан суҳбатлашилди, уларни қийнаётган муаммолар ўрганилди.

Ишсиз, ногиронлиги бўлган инсонларни хоҳиши ва қобилиятига қараб касб-ҳунарга ўқитиш, уларга хусусий тадбиркорлик ҳамда томорқа хўжаликларини ривожлантириш учун ажратиладиган имтиёзли кредитлар тўғрисида маълумот берилди. Аниқланган муаммолар юзасидан тегишли ташкилотларга депутатлик сўрови жўнатилди.

 

Ўзбекистон ХДП Навоий вилоят кенгаши

Ахборот хизмати.

 

 

 

Теглар

«Фаол аёллар» қаноти Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш