“Аёллар билан юзма-юз”
“Аёллар билан юзма-юз”

 

Ўзбекистон Халқ демократик партияси Зафаробод туман Кенгаши ишчи гуруҳи “Аёллар билан юзма-юз” лойиҳаси доирасида “Самарқанд” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи хотин-қизларнинг муаммоларини уйма-уй кириб аниқлади.

Оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган хотин-қизлар, ногиронлиги бўлган, иш билан таьминланмаган аёлларни ўз вақтида аниқлаш ва уларни манзилли қўллаб-қувватлаш мақсадида партия томонидан ташкил этилган мазкур лойиҳа туфайли минглаб хотин-қизларнинг муаммолари ҳал этилмоқда. Ушбу тадбир ҳам ана шу мақсадга хизмат қилди.

Хусусан, маҳалла ҳудудидаги касб-ҳунар мактаби ётоқхонасида яшаб турган Гулноз Абдуразақова уй-жой билан таминлаш ҳамда ишга жойлашишда амалий ёрдам беришни сўради. Кўрилган чора-тадбир натижасида унинг бандлиги таъминланди. Фуқаро Мунира Мамаюсупова ҳам ишчи гуруҳ аъзолари билан бўлган суҳбатда уй-жойга мухтожлигини, боғчага бораётган болаларига ойлик тўловни тўлаш оғирлик қилаётганини билдириб, шу масалада ёрдам сўради ва у кўтарган масалаларни ҳал этиш чоралари белгилаб олинди.

Тадбир жараёнида аниқланган муаммоларни бартараф қилиш мақсадида партия туман Кенгаши депутатлик гуруҳи мутасадди ташкилотлар билан ҳамкорлик қилишга келишиб олинди.

 

Ўзбекистон ХДП Жиззах вилоят кенгаши

Ахборот хизмати.

 

 

 

 

Теглар

«Фаол аёллар» қаноти Лойиҳаларимиз Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш