Ўзбекистон Халқ демократик партиясидан Қувасой шаҳар Кенгаши депутати Абдусамад Ҳайдаров ҳудуддаги муаммоларни ўрганиш, аҳоли билан мулоқот ўтказиш мақсадида навбатдаги қабулни ўтказди.
Депутат қабулида 15 нафар фуқаро бўлиб, улар томонидан турли масалаларда мурожаатлар тушди. Сайловчилар томонидан асосан бир марталик моддий ёрдам, уй-жой ва болалар нафақа пулига доир масалаларда дуч келаётган сансалорлик ҳолатлари юзасидан эътирозлар билдирилди. Шу боисдан, учрашувга алоқадор ташкилотлар масъуллари, маҳалла фуқаролар йиғини раиси таклиф этилиб, мурожаатларнинг 90 фоиздан ортиғи жойида ҳал этилди. Қолган мурожаатларни ўрганишга вақт талаб этилиши сабабли, қисқа муддатларда кўриб чиқилишини таъминлаш масаласи назоратга олинди.
Қабул давомида депутат фуқароларга янги қабул қилинган қонунларнинг мазмун моҳияти ва аҳамияти ҳақида ҳам тушунчалар берилди.
Ўзбекистон ХДП Қувасой шаҳар кенгаши
Ахборот хизмати.