“Ҳунармандлар маркази” хотин-қизлар бандлигини таъминлашга кўмаклашмоқда
“Ҳунармандлар маркази” хотин-қизлар бандлигини таъминлашга кўмаклашмоқда

 

Партиямиз фаоли Садоқатхон Мирзаеванинг ташаббуси билан Фарғона туманидаги кўплаб ишсиз аёллар ҳунарли бўлмоқда. Ўзбекистон ХДП Фарғона вилоят кенгаши масъул ходимлари ҳунарманд аёлнинг иш фаолияти билан яқинда танишиш учун туманининг “Шоҳимардонобод” маҳалла фуқаролар йиғинида ташкил этилган “Ҳунармандлар маркази”да бўлганларида бунга амин бўлдилар.

– Марказимизда 5 та йўналиш бўйича ҳунар ўргатилмоқда. Қуроқчилик, каштачилик, тикувчилик, гиламдўзлик ҳамда асосий фаолиятим бўлган қўғирчоқлар ясашни ўргатишни ҳам яқин вақт ичида йўлга қўйишни режалаштирганмиз, – дейди партиядошимиз Садоқатхон Мирзаева.

Эътиборга молик жиҳати, марказда ҳунар ўргатиш устоз-шогирд анъанаси асосида ташкил этилган. Моҳир ҳунармандлар ва уларнинг касб сирларини эгаллаётган хотин-қизлар билан ҳамкорликда тайёрланаётган маҳсулотлар харидорларга манзур бўлмоқда. Келгусида марказ филиалларини туманнинг чекка қишлоқларида очиш, шу йўл билан хотин-қизлар учун иш ўринлари ташкил этиш режалаштирилган.

 

Мунира Исомова,

Ўзбекистон ХДП Фарғона вилоят кенгаши масъул ходими.

 

 

Теглар

«Фаол аёллар» қаноти Лойиҳаларимиз
← Рўйхатга қайтиш