Депутатликка номзодлар билан суҳбат
Ўзбекистон ХДП Наманган вилоят кенгашида партия ташкил топганининг 28 йиллиги ўзига хос тарзда нишонланмокда.
Айни пайтда Наманган давлат университети анжуманлар залида депутатликка номзодларнинг сайловолди дастурини шакллантириш масалаларга бағишланган ўқув семинар ўтказилмокда.
Унда партия Марказий Кенгаши раиси Улуғбек Иноятов мавзу ҳақида ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди. Хусусан, депутатликка номзодларнинг дастурлари ҳудудларнинг ўзига хос жиҳатларидан келиб чиқиши кераклиги таъкидланди.
Депутатликка номзодлар ўқув семинарда ўз фикр-мулоҳазалари билан фаол иштирок этяпти.
Ўзбекистон ХДП Наманган вилоят кенгаши
Ахборот хизмати