Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 3 майдаги “Маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори маънавий-маърифий ишларнинг таъсирчанлигини ошириш, маънавият соҳасидаги ички ва ташқи таҳдид ҳамда хавф-хатарларга қарши самарали курашиш ҳамда жамиятда мафкуравий иммунитетни мустаҳкамлаш, давлат ва жамоат ташкилотларининг бу борадаги ҳамкорлигини кучайтиришда дастуриламал бўлиб хизмат қилмоқда.
Бу борада асосий эътибор миллий маънавиятимизнинг маъно-моҳияти, илдизлари, ноёб ва бетакрор намуналарини тизимли, таъсирли ва замонавий усул-воситалардан фойдаланган ҳолда тарғибот ишларини олиб боришга алоҳида эътибор қаратиляпти. Хусусан, кенг аҳоли вакиллари, айниқса, ёшлар ўртасида ватанга муҳаббат ва садоқат, фидоийлик, дахлдорлик фазилатларини тарбиялашга, миллий қадриятлар, урф-одатлар, муқаддас анъаналаримизнинг ҳозирги ҳаётимиздаги ўрни ва аҳамиятини ҳар томонлама очиб беришга йўналтирилган маънавий-маърифий тарғибот тадбирлари ўтказилмоқда.
Шундай тадбирлардан бири Зафаробод туманида ташкил этилди. Унда Республика Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси раҳбари С.Инатова, халқ депутатлари Зафаробод туман кенгаши депутати Ўзбекистон ХДП депутатлик гуруҳи аъзоси Ф.Бўтаева ҳамда умумтаълим ўрта мактабларининг маънавий-маърифий ишлар ўринбосарлари иштирок этди.
Семинарда сўзга чиққанлар давлатимиз раҳбарининг “Маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорининг мазмун-моҳияти, ижросини таъминлаш борасида олиб борилаётган ишлар самарадорлигини ошириш бўйича фикр-мулоҳазалар билдирдилар.
Тадбирда, шунингдек ЎзХДП томонидан амалга оширилаётган “Аёлларга кўмак” лойиҳаси ҳақида ҳам тушунча берилиб, ушбу йўналишда туманда олиб борилаётган ишлар ҳақида тўхталиб ўтилди.
Семинар якунида йиғилиш иштирокчиларидан бир гуруҳи партия сафига қабул қилинди.
Ўзбекистон ХДП Жиззах вилоят кенгаши
Ахборот хизмати.