Электр тармоқлари корхонаси мутасаддилари сайловчиларга ҳисобот берди
Электр тармоқлари корхонаси мутасаддилари сайловчиларга ҳисобот берди

 

Иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳа объектларининг куз-қиш мавсумида барқарор ишлашини, энергия ресурслари билан аҳолини узлуксиз таъминлаш мутасадди идора ва ташкилотлардан катта масъулият талаб қилади. Бу борада бир қатор қонун ҳужжатлари қабул қилинган бўлиб, уларнинг ижросини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар билан аҳоли доимий равишда таништириб борилмоқда.

Ўзбекистон Халқ демократик партияси Тошлоқ туман кенгаши ташаббуси билан ташкил этилган давра суҳбатида мазкур йўналишда кўрилаётган чора-тадбирлар хусусида маълумот берилди.

Тадбирда аҳоли ва иқтисодиёт тармоқларини узлуксиз электр энергияси билан таъминлаш, халқимизнинг турмуш даражасини янада юксалтириш, оғирини енгил қилиш мақсадида соҳада катта ҳажмдаги ишлар амалга оширилаётганлиги таъкидлаб ўтилди. Жумладан, биргина Тошлоқ туманида "Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили” Давлат дастури доирасида қўшимча 30 та трансформатор, 1800 та темир-бетон таянчи ўрнатилди ҳамда 72 километр узунликдаги эскирган электр симлари янгисига алмаштирилди. Шунингдек, 56 та трансформатор, 6-10/04 к.в. ҳаво тармоқлари мукаммал таъмирланди. Буларнинг барчаси куз-қиш мавсумини беталофат ва электр қуввати таъминотини узилишларсиз ўтказишга хизмат қилади.

Давра суҳбатида туман электр тармоқлари корхонаси томонидан аҳолининг электр таъминоти борасидаги мурожаатларини тезкорлик билан кўриб чиқиш, муаммоларни қисқа муддатда ҳал этиш чоралари кўрилаётгани, бу масала Ўзбекистон ХДП туман кенгашининг доимий назоратида экани маълум қилинди.

 

Ўзбекистон ХДП Тошлоқ туман кенгаши

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Мен ЎзХДПни танладим Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш