Юртимизда жисмоний тарбия ва спортни оммалаштириш, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш борасида изчил чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Бу жараёнда аҳоли соғлиғини мустаҳкамлашга кўмаклашадиган аниқ спорт дастурларни жорий этиш, хотин-қизларни спортга кенг жалб қилишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Шунинг билан бирга, жисмоний тарбия ва спорт билан мунтазам шуғулланаётган аҳолининг умумий сонини 30 фоизгача, спорт ташкилот ва муассасаларида шуғулланаётган ёшларнинг умумий сонини эса 20 фоизгача ошириш мақсад қилиб қўйилган.
Ўзбекистон Халқ демократик партияси Термиз шаҳар кенгаши ва халқ депутатлари Термиз шаҳар Кенгаши депутати Тошмамат Абраматов томонидан 18 ёшдан катта бўлган хотин-қизлар ўртасида "Биз соғлом турмуш тарафдоримиз" шиори остида ташкил этилган валейбол мусобақасидан ҳам юқоридаги каби мақсадлар кўзланган. Мусобақада жамоаларга бўлинган маҳалла хотин-қизлари спортнинг ушбу тури бўйича ўз маҳоратларини намойиш этдилар. Мутлақ ғолиблик учун беллашув “Боғзор” маҳалласининг "Тараққиёт" ва “Ривожланиш” жамоалари ўртасида бўлиб ўтди. Муросасиз кечган учрашувда "Тараққиёт" жамоаси ғолибликни қўлга киритди.
Мусобақа ғолиблари ва фаол иштирокчилари партиянинг эсдалик совғалари билан тақдирланди.
Ўзбекистон ХДП Сурхондарё вилоят кенгаши