Олтинсой туманидаги 2-сон касб-ҳунар мактабида тумандаги 55 та маҳалла фуқаролар йиғинларида яшовчи 18 ёшдан катта бўлган хотин-қизлар ўртасида "Биз соғлом турмуш тарафдоримиз" шиори остида валейбол мусобақасининг финал босқичи бўлиб ўтди.
Мусобақа Ўзбекистон ХДП Олтинсой туман кенгаши, депутатлик гуруҳлари, Ёшлар агентлиги туман бўлими ҳамда туман спорт бўлими ҳамкорлигида ташкил этилди. Мутлақ ғолиблик учун беллашув “Корлик” маҳалласининг "Чаққонлар" ва “Гулобод” маҳалласиниг "Эпчиллар" жамоаси хотин-қизлари ўртасида бўлиб ўтди. Муросасиз кечган учрашувда 3:2 натижаси қайд этилиб, "Чаққонлар" жамоасининг қўли баланд келди ва жамоа биринчи ўрин соҳиби сифатида мусобақанинг вилоят босқичига йўлланма олди.
Мусобақа ғолиблари ва фаол иштирокчилари вилоят партия ташкилотининг эсдалик совғалари билан тақдирланди.
Ўзбекистон ХДП Сурхондарё вилоят кенгаши
Ахборот хизмати.