Депутат ёшлар ҳузурида
Депутат ёшлар ҳузурида

 

Ёшлар қалбида ватанпарварлик туйғусини шакллантириш, уларни тарихимизга, миллий урф-одат ва қадриятларимизга ҳурмат руҳида тарбиялаш, маданий меросимизни асраб-авайлаш, иқтидор ва қобилиятларини рўёбга чиқариш мақсадида тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Шунинг билан бирга ёшлар ўртасижа ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг олдини олиш, уларнинг таълим-тарбияси, соғлиғи ҳамда ижтимоий муҳофазасига доимий равишда эътибор қаратиб келинмоқда. Шу мақсадда бугунги кунгача парламентимиз томонидан ёшларга оид 40 дан зиёд қонун ҳужжатлари қабул қилинган бўлиб ва 30 дан ортиқ халқаро ҳуқуқий ҳужжатлар ратификация қилинган.

Хусусан, 2016 йил 14 сентябрда қабул қилинган «Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида»ги қонун билан мамлакатимизда ёшларга оид давлат сиёсатини изчил амалга ошириш, ёш авлодни ҳар томонлама етук ва баркамол, интеллектуал салоҳиятли, ўз қатъий позициясига эга, юртда амалга оширилаётган ислоҳотларга бефарқ бўлмаган, юртнинг эртанги муносиб келажаги учун дахлдорликка тайёр, мақсадга интилувчан, серғайрат, ватанпарвар, садоқатли, комил шахслар сифатида тарбиялаш каби вазифаларни амалга ошириш чора-тадбирлари белгилаб берилган.

Ўзбекистон Халқ демократик партиясидан халқ депутатлари Учқудуқ туман кенгаши депутати этиб сайланган Озода Эргашованинг ташаббуси билан шаҳардаги 10-умумтаълим мактабида "Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш" мавзусида ташкил этилган давра суҳбатида юқоридагилар ҳақида фикр-мулоҳазалар билдирилди.

Тадбир иштирокчиларининг юртимиз ҳаётидаги ўзгаришлар, амалга оширилаётган ислоҳотлардан, ёшларга яратилаётган шароит ва имкониятлардан хабардорлиги бўйича савол-жавоблар бўлиб ўтди.

 

Ўзбекистон ХДП Навоий вилоят кенгаши

 

 

 

Теглар

Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Ёшлар қаноти
← Рўйхатга қайтиш