Муаммо ечимини топди
Муаммо ечимини топди

 

Фуқароларнинг мурожаатлари билан ишлаш, уларни ечимини топиш, бир сўз билан айтганда, халқимизни рози қилиш барча даражадаги депутатлар фаолиятининг мақсад ва мазмунига айланиб бормоқда.

Бунга партиядошимиз, Ўзбекистон ХДП Жиззах шаҳар Кенгаши партия гуруҳи аъзоси Бахтиёр Тошпўлатовнинг фаолияти мисолида гувоҳ бўлиш мумкин. Эътиборли томони, депутат сайлов округидаги аҳоли билан учрашиш, сайёр қабулларда улар томонидан кўтарилган муаммоларни ҳал этиш чораларини кўришга алоҳида ёндашиб келмоқда. Хусусан, “Калия” маҳалла фуқаролар йиғини “Бешёғоч” кўчасидаги айрим боши берк кўчаларининг симёғочлари эскириб, яроқсиз ҳолга келиб қолгани сайловчилар томонидан маълум қилиниб, уларни янгилашда амалий ёрдам кўрсатиш сўралганди. Депутат томонидан мазкур мурожаат назоратга олиниб, мутасадди ташкилотларга депутатлик сўрови юборилиши ва амалий чора-тадбирлар кўрилиши натижасида қисқа муддатда яроқсиз ҳола келиб қолган барча симёғочлар янгисига алмаштирилди.

Бу билан маҳалла аҳлининг, айниқса болаларнинг хавфсизлиги таъминланиб, уларнинг кўчада бемалол ҳаракатланишлари, мактаб, боғчага бориб келишлари учун шароит яратилди.

 

Ўзбекистон ХДП Жиззах шаҳар кенгаши

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш