Маржонбулоқ шаҳарчасидаги 52-умумтаълим ўрта мактабида Ўзбекистон Халқ демократик партияси Ғаллаорол туман кенгаши ва “Истиқболли авлод” республика ижтимоий-ахборот марказининг Жиззах вилоят бўлими билан ҳамкорликда “Зўравонликка қарши 16 кун” акцияси доирасида тарғибот тадбири ташкил этилди.
Тадбирда тазйиққа учраган хотин-қизларга тегишли ёрдам кўрсатиш, уларнинг бузилган ҳуқуқлари тиклаш ҳамда “Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги ҳамда “Хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ва имкониятлар кафолатлари тўғрисида”ги қонунлар ижросини таъминлаш борасида амалга оширилаётган чора-тадбирлар тўғрисида маълумотлар берилди.
Қайд этиш керак, 2001 йилда ташкил этилган «Истиқболли авлод» ижтимоий ахборот маркази ўтган йилларда одам савдосидан жабрланган 8 мингга яқин инсонларга турли ёрдамлар кўрсатиб, соғлом ҳаётга қайтишларида кўмаклашди. Айниқса, марказнинг реабилитация бўйича қилаётган ишлари алоҳида эътироф этилмоқда.
Марказ одам савдоси ва зўравонликнинг бошқа кўринишларининг олдини олиш, мушкул вазиятдаги меҳнат муҳожирларига ёрдам кўрсатиш каби йўналишларда ҳам самарали фаолият кўрсатмоқда.
Ўзбекистон ХДП Ғаллаорол туман кенгаши