Ўзбекистон Халқ демократик партияси Данғара туман кенгаши томонидан 9 декабрь – Коррупцияга қарши курашиш халқаро куни муносабати билан мудофаага кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти мажлислар залида тадбири ташкил этилди.
Тадбирда Ўзбекистон ХДП Данғара туман ташкилоти раиси Зиёдахон Ҳамралиева мамлакатимизда коррупцияга қарши кураш, бу борадаги қонунчилик асослари ҳақида маъруза қилди.
Маърузада таъкидланганижек, 2003 йил 9 декабрда Мексиканинг Мерида шаҳрида БМТ ташаббуси билан Коррупцияга қарши курашиш бўйича халқаро конвенция имзоланган бўлиб, БМТ Бош ассамблеясининг 53 сессиясида қабул қилинган резолюциясига мувофиқ ушбу кун Коррупцияга қарши курашиш халқаро куни деб эълон қилинган. Мамлакатимизда мазкур жиноятнинг ҳар қандай кўринишига қарши муросасиз кураш олиб борилмоқда. Айниқса, сўнгги йилларда бу борада сезиларли ишлар амалга оширилди, Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ташкил этилди. Шунинг билан бирга, айни пайтда “Давлат хизмати тўғрисида”ги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилаётгани таъкидланди.
Тадбир иштирокчилари ўзаро мулоқот ва мавзу юзасидан фикр алмашишлар асосида ўтди.
Ўзбекистон ХДП Данғара туман кенгаши