Ўзбекистон Халқ демократик партияси Депутатлик бирлашмаларининг ишини мувофиқлаштириш ва Жамоатчилик қабулхоналари билан ишлаш бошқармаси Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлис палаталари қўшма мажлисидаги нутқидаги “Янги Ўзбекистон — тараққиёт стратегияси” йўналишида белгиланган устуворликларни амалга оширишда Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларида партия гуруҳларининг иш фаолияти самарадорлигини оширишга бағишланган навбатдаги онлайн амалий ўқув-семинарини Сурхондарё вилоят кенгаши ва халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларидаги депутатлар учун ташкил этди.
Тадбирда Ўзбекистон ХДП Марказий Кенгаши, Халқ депутатлари Сурхондарё вилояти маҳаллий Кенгашлардаги партия гуруҳлари аъзолари, маҳаллий партия кенгашлари раҳбарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.
Семинарда Президентимизнинг қўшма мажлисдаги нутқида кўтарилган ижтимоий масалаларни ҳал этилиши партия Сайловолди дастурида белгиланган ижтимоий вазифалар ижросини таъминлашда муҳим қадам экани алоҳида таъкидланди.
Zoom орқали ўқув семинарга раислик қилган Ўзбекистон Халқ демократик партияси Сурхондарё вилоят кенгаши раиси Алишер Пардаев депутатлик корпуси олдида ҳудудлардаги муаммоларни аниқлаш, жумладан, аҳоли мурожаатлари билан ишлаш, уларни қийнаб келаётган муаммоларни аниқлаш ва бартараф этиш каби мҳим вазифалар тургани, уларни тизимли депутатлик назоратини кучайтириш орқали ечиш долзарб эканини қайд этди.
Ўзбекистон ХДП Марказий Кенгаши бошқарма бошлиғи Боймурод Юсупов замонавий депутат олдида турган муҳим вазифаларга, уларнинг функциялари ва ваколатларга тўхталди. Шунингдек, инсон манфаати ҳар нарсадан улуғ, деган эзгу ғояни изчил давом эттириш орқали партиямиз электорати ҳисобланган кам таъминланган, ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли қатламлари муаммоларини ўрганиш ва ечим топиш, аҳолининг мавжуд муаммоларини тўлиқ қамраб олиш ва тезкорлик билан ҳал қилиш тизимини йўлга қўйиш, халқ ичига, одамлар орасига чуқур кириб бориб, улар дуч келаётган муаммоларни эрта аниқлаб, ҳал қилишни таъминлашга кўмаклашишга қаратиш муҳим масалалардан бири экани таъкидланди.
Қўшма мажлисдаги нутқда қайд этилган энг муҳим масалалардан бири бу аҳолининг кам таъминланган, ижтимоий ҳимояга муҳтож, якка ёлғиз бева, бечоралар учун уларни уй-жой масаласини ҳал этишда партия гуруҳларининг ўрни беқиёсдир. Ушбу йўналишда қабул қилган дастурларни, жумладан, арзон уй-жойлар дастурини адолатли ҳал этишда жамоаатчиликни, хусусан, партимизнинг жойлардаги кенгашларда фаолият олиб бораётган депутатлик корпуси томонидан тегишли назоратни амалга ошириб бориш тақозо этилади. Президентимизнинг қўшма мажлисидаги нутқида кўтарилган ижтимоий масалаларни ҳал этилишида депутатларнинг сайлов округларида ишлаш, жойлардаги муҳим вазифалар ижросига доир долзарб таклифлар ишлаб чиқиш ва Халқ депутатлари махаллий Кенгашларнинг сессиялари кун тартибига киритиш учун сайловчилар билан мустаҳкам алоқани йўлга қўйишнинг ташкилий механизмларини такомиллаштириш бўйича чоралар кўриш лозим.
Семинарда сўз олган Халқ депутатлари Музработ туман Кенгаши депутати Турсунқул Тангиров Халқ депутатлари Сурхондарё вилоят, шаҳар ва туман Кенгашларидаги партия гуруҳи фаолиятини янада такомиллаштириш ҳақида гапириб, ижтимоий масалаларнинг ҳал этилишида депутатлик гуруҳлари ва ҳудудий партия ташкилотларининг фаолиятини кучайтириш зарурлигини айтди. Энг асосийси, ҳудудий партия ташкилотлари ва маҳаллий Кенгашлар депутатлари учун ташкил этилаётган бу каби ўқув семинарлар маҳаллий Кенгаш депутатларининг касбий малакалари, иш унумдорлиги, амалга ошираётган фаолиятларининг самарадорлигига оид масалалар юзасидан доимий мониторинг ўрнатишда яқиндан кўмак беради. Бундан ташқари, партиянинг сайловолди дастури ижросини таъминлашда маҳаллий партия ташкилотлари ҳамда халқ депутатлари маҳаллий кенгашларидаги партия гуруҳлари имкониятларидан самарали фойдаланиш бўйича зарур тавсиялар ва чора тадбирлар бўйича таклифлар ишлаб чиқишда қўл келади.
Халқ демократик партияси
Ахборот хизмати.