Наманган давлат университети юридик факультети, Комплаенс назорат бўлими, Ёшлар билан ишлаш ва маънавият-маърифат бўлими, вилоят Адлия бошқармаси, Ўзбекистон Халқ демократик партияси Наманган вилоят кенгаши ҳамкорлигида Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 29 йиллиги муносабати билан “Конституция мамлакат тараққиёти ва жамият фаровонлигининг ҳуқуқий кафолати” шиори остида 2-босқич талабалар ўртасида “Ҳуқуқ билимдонлари” танлови ўтказилди.
Беллашувда юридик факультетнинг 2-босқич гуруҳларидан тузилган “Фемида”, “Адолат” ҳамда “Юнион” жамолари беллашдилар. Мусобақанинг барча шартлари бўйича 89 балл тўплаган “Фемида” жамоасига 3-ўрин 92 балл тўплаган “Адолат”жамоасига 2-ўрин ва энг юқори натижа – 93 тўплашга эришган “Юнион” жамоаси 1-ўринни эгаллади.
Билимдон ғолибларга Наманган давлат университети, вилоят Адлия бошқармаси, Ўзбекистон Халқ демократик партиясининг диплом ва қимматбаҳо совғалари топширилди.
Ўзбекистон ХДП Наманган вилоят кенгаши
Ахборот хизмати.