Байрам тадбири ташкил этилди
Байрам тадбири ташкил этилди

 

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 1992 йил 14 октябрдаги қарорига асосан 3 декабрь — Халқаро ногиронлар куни сифатида бутун дунёда, хусусан, мамлакатимизда ҳам кенг нишонланади.

Миллий қонунчилигимизда имконияти чекланган шахсларни жамиятда ўзларини тўлақонли ва тенг ҳуқуқли ҳис қилишлари учун барча шароитлар яратилган бўлиб, уларга ижтимоий ёрдам ҳамда ижтимоий ҳимоя чора-тадбирларига бўлган эҳтиёжлари ҳисобга олиниши таъминланган. Жумладан, ногиронлиги бўлган фуқароларни реабилитация қилиш, ижтимоий ҳимоясини таъминлаш, ўқиш ва меҳнат шароитида тенг имкониятлар яратиб бериш баробарида уларнинг жамият билан уйғунлашиши ҳамда камситилишларини олдини олиш юзасидан кафолатли ҳуқуқлари белгилаб қўйилган.

Сана муносабати билан Тошлоқ туманидаги “Заркент” маҳалла фуқаролар йиғинида жойлашган "Уфқ" тўйхонасида ногиронлиги бўлган имконияти чекланган хотин-қизлар, ёшлар ва кексалар учун туман ҳокимлиги, Ўзбекистон Халқ демократик партияси туман кенгаши ва ҳамкор ташкилотлар билан ҳамкорлигида бир пиёла чой устида байрам тадбири ташкил этилди.

Тадбирда туман маданият бўлимининг хушовоз хонандалари ўзларининг дилтортар қўшиқ ва куйлари билан йиғилганларни хушнуд этди. Шунингдек, ҳомийлар томонидан ногиронлиги бўлган шахслардан тўрт нафарига ногиронлик аравачаси, 11 нафарига эшитиш аппарати ва қолган иштирокчиларга байрам совғалари топширилди.

 

Ўзбекистон ХДП Тошлоқ туман кенгаши

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Партия муносабати
← Рўйхатга қайтиш