3 декабрь – Халқаро ногиронлар куни муносабати билан Ўзбекистон ХДП Навоий вилоят кенгаши ташаббуси билан ногиронлиги бўлган шахсларни маънавий ва моддий рағбатлантириш ҳамда партия ғоя ҳамда мақсадларини аҳоли орасида кенг тарғиб қилиш мақсадида жойларда турли тадбир ва учрашувлар ўтказилмоқда.
Хусусан, кўриш имконияти чекланган болалар учун ихтисослаштирилган давлат таълим муассасасида Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси вилоят бўлинмаси, Навоий давлат педагогика институти билан ҳамкорликда партия ташаббуси билан ўтказилаётган «Меҳр улашинг» лойиҳаси доирасида «Ижод сеҳри» номли бадиий ўқиш танлови ташкил этилди. Унда иштирок этган ўқувчилар ватан, устоз, ота-она ва яхшилик, меҳр ҳақида шеърларни маҳорат билан айтиб беришди. Навоий давлат педагогика институти талабалари ижросидаги куй ва қўшиқлар тадбирга кўтаринки руҳ бағишлади.
Партия вилоят кенгаши раиси Мақсуд Нуруллаев сўзга чиқиб, ўқувчиларни табриклади, келгуси ишларига омад тилади.
Мусобақада фаол иштирок этган, ғолиб бўлган ёшлар партия ва ёзувчилар уюшмасининг диплом ва Фахрий ёрлиғи ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирланди.
Хуршида Нарзиева,
Ўзбекистон ХДП Навоий вилоят кенгаши сектор мудири