Ўзбекистон Халқ демократик партияси Поп туман кенгаши томонидан “Ёшларга кўмак” лойиҳаси доирасида туман тиббиёт коллежида ўқувчилар билан учрашув ўтказилди.
Тадбирда партия туман кенгаши раиси Гулбаҳор Мўминова, Маънавият тарғибот маркази туман бўлими масъул ходимлари, депутатлар, коллеж ўқитувчилари, ўқувчилар иштирок этди.
Учрашувда сўзга чиққанлар мамлакатимизда ёшлар ва хотин-қизлар бандлигини таъминлаш, уларни доимий даромад манбаига эга бўлишларига эришиш, Ўзбекистон Халқ демократик партиясининг Сайловолди дастури ҳамда 2020-2024 йилларга мўлжалланган Ҳаракатлар дастурида белгиланган устувор йўналишларни амалга ошириш борасида олиб борилаётган чора-тадбирлар хусусида фикр-мулоҳазалар билдирдилар.
Суҳбат давомида ёшларни қизиқтирган саволларга атрофлича жавоблар берилди, улар томонидан билдирган фикрларга мутасаддилар муносабат билдирди.
Шундан сўнг “Бодомзор” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи Дурдона Собирова ҳамда Ҳилола Исмоилованинг мурожаати ўрганилди. Улар билан мулоқотда тикувчиликка қизиқишлари, ушбу йўналиш бўйича коллежни тугатганлиги аниқланди. Партия фаоллари кўмагида қизлар “Комила” тўқимачилик корхонасининг уста чеварига шогирд этиб бириктирилди. Бу билан улар келажакда ушбу корхонага ишга жойлашиш ёки мустақил тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш имконига эга бўлдилар.
“Ёшларга кўмак” лойиҳаси доирасидаги тадбирлар тумандаги яна бир қатор билим даргоҳларида ўтказиш режалаштирилган.
Ўзбекистон ХДП Поп туман кенгаши