"Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси Жиззах шаҳрида давом этмоқда
"Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси доирасида Жиззах шаҳрининг Ҳамид Олимжон ва Зулфия хиёбонида Ўзбекистон Халқ демократик партияси Жиззах вилоят кенгаши ташаббуси билан 100 га яқин манзарали дарахт кўчатлари экилди.
Ушбу акцияда партия масъуллари, депутатлар ва кўнгилли ёшлар фаол иштирок этди.
— Бу каби кўчат экиш тадбирлари бардавом бўлса, шаҳримиз яшил маконга айланиб, соя-салқин, хушманзара боғ ва хиёбонлар сони кескин кўпаяди, — дейди Ўзбекистон ХДП Жиззах шаҳар Кенгаши раиси Носир Соатов.
“Яшил макон” умуммиллий ҳаракатини амалга ошириш бўйича “долзарб 40 кунлик” доирасида вилоятда кўчат экиш ишлари жадал давом этмоқда.
Ўзбекистон ХДП Жиззах вилоят кенгаши
Ахборот хизмати.