Депутат элнинг корига ярамоқда
Депутат элнинг корига ярамоқда

 

Ўзбекистон ХДП Сурхондарё вилоят кенгаши, Узун туман кенгаши ҳамда Халқ депутатлари вилоят кенгаши депутати Саломат Гулбоева, туман кенгаши депутати Гулшан Чориева ҳамкорликда “Депутат маҳаллада” лойиҳаси доирасида қатор хайрли тадбирларни ўтказишди. Хусусан, тумандаги “Наврўз” маҳалласида яшовчи, I-гуруҳ ногиронлиги бўлган Бўриева Мавсума момага қўлтиқ таёқ, “Янги рўзғор” маҳалласида яшовчи, I-гуруҳ ногиронлиги бўлган Лобар Қутбиддин қизи ва Абдуғаффор Воҳидовга озиқ-овқат маҳсулотлари ажратилди, уларнинг муаммолари ўрганилди. Аниқланган муаммолар юзасидан депутатлик назорати ўрнатилди.

“Депутат маҳаллада” лойиҳаси доирасида тумандаги “Ёшлик” маҳалласида яшовчи “Аёллар дафтари” ва “Темир дафтар”га киритилган II-гуруҳ ногиронлиги бўлган Мавжуда Мирзаевага Халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати Саломат Гулбоеванинг ёрдами билан 13 000 000 (ўн уч милион) сўм миқдоридаги кредит олиб берилди. Кам таъминланган оила фарзанди Фарзона Жумақулова ҳамда II-гуруҳ ногиронлиги бўлган М.Мирзаева ўз тадбиркорлигини бошлаб, кўрпа-ёстиқлар тикиб сотмоқда. Ўз уйида тадбиркорлигини бошлаган Мавжуда бугун “Темир дафтар”дан, Ф.Жумақулова эса “Ёшлар дафтари”дан чиқарилган. Улар депутат Саломат Гулбоевага, маҳалла фаолларига ўз миннатдорчиликларини билдиришди, яна қўшимча иш ўринлари яратиш ниятларини билдиришди.

Депутатнинг ёрдами билан тадбиркорлигини кенгайтирган Мастура Халилова бугун ўз ҳовлисида бағдорчилик қилиб, мўмай даромад олаяпти. Фарзандларини олий маълумотли қилишга, уларни уй-жойли қилишга эришганини айтиб, депутатга миннатдорчилигини билдирди.

 

ЎзХДП Сурхондарё вилоят кенгаши

 

 

Теглар

«Фаол аёллар» қаноти Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Мен ЎзХДПни танладим Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Ёшлар қаноти
← Рўйхатга қайтиш