“Фарғонаазот” АЖ қошидаги Ўзбекистон Халқ демократик партияси Фарғона шаҳар кенгаши бошланғич партия ташкилоти томонидан ёшлар иштирокида юриш марафони ўтказилди.
Маълумки, юриш барча спорт турлари орасида энг осони ва қулайидир. Бунинг учун жуда кўп энергия сарфлашнинг ҳожати йўқ, ижобий таъсири эса жуда юқори. Юриш организмнинг умумий ҳолатига таъсир кўрсатади, мушакларни бақувват қилади, суяк тўқимасини мустаҳкамлайди, ҳаракатларни мувофиқлаштиришни ривожлантиради. Жисмоний фаолиятнинг бундай тури ҳаракатнинг энг хавфсиз тури ҳисобланиб, уни деярли ҳар бир киши — ўсмирдан тортиб, кекса одам ҳам бемалол бажаришга қодир.
Марафон иштирокчилари бу каби тадбирлар доимий тарзда ўтказиб турилиши хусусида таклиф билдирдилар.
Нурмурод Сирожов,
“Фарғонаазот” АЖ “Истиқбол” ёшлар қаноти етакчиси.