Ҳаёт давом этади...
Ҳаёт давом этади...

 

Ўзбекистон Халқ демократик партияси Наманган вилоят ва шаҳар кенгашлари томонидан имконияти чекланган, эшитиш ва гапиришда нуқсони бўлган аёллар иштирокида 3 декабрь – Халқаро ногиронлар куни муносабати билан «Аёлларга кўмак» лойиҳаси доирасида «Биз учун ҳаёт давом этади» мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.

Тадбирда партия вилоят ва шаҳар кенгашлари, вилоят кар-соқовлар жамияти, масъул ходимлари, шунингдек, Наманган давлат университетининг дефектология йўналиши ўқитувчи ва талабалари иштирок этди.

Таъкидланганидек, 3 декабрни ногиронлиги бўлган шахслар куни сифатида нишонланишидан асосий мақсад бутун дунёда амалга ошириладиган дастур ва лойиҳаларда ногиронлиги бўлган шахслар жамият ҳаётида ногиронлиги бўлмаган кишилар билан тенг ҳуқуқлилик асосида иштирок этишини, уларнинг манфаатлари, ҳуқуқлари инобатга олиниши, шунингдек, мамлакатимизда ногиронлиги бўлган шахсларнинг қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, уларни жамиятимизнинг тўлақонли аъзосига айлантириш мақсадида тизимли ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Бу борада Ўзбекистон Президентининг 2021 йил 7 июндаги «Ногиронлиги бўлган шахсларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони ҳамда «Ногиронлар ҳуқуқлари тўғрисидаги халқаро конвенцияни ратификация қилиш ҳақида»ги Ўзбекистон Республикаси қонуни муҳим аҳамият касб этаётгани алоҳида эътироф этилди.

Тадбирда сўзга чиққан Наманган давлат университети доктаранти Нодира Мақсудова бугунги кунда миллий қонунчилигимизда ва конвенцияда белгилаб ўтилган ногиронлиги бўлган инсонларнинг етарли даражада маълумот олиш, инклюзив ва сифатли давлат хизматларидан фойдалана олиш ҳамда ҳамма билан тенг равишда меҳнат қилишлари юзасидан олиб бораётган илмий изланишлари юзасидан маълумот берди.

Давра суҳбатида университет талабалари томонидан Халқаро ногиронлар кунига бағишлаб тайёрланган бадиий дастур намойиш этилди.

Эшитиш ва гапиришда имконияти чекланган бир гуруҳ хотин-қизлар Ўзбекистон ХДП сафига қабул қилинди ҳамда уларга байрам совғалари топширилди.

 

Ўзбекистон ХДП Наманган вилоят кенгаши

Ахборот хизмати.

 

 

Теглар

«Фаол аёллар» қаноти Лойиҳаларимиз Жамоатчилик қабулхонаси
← Рўйхатга қайтиш