Ўзбекистон Халқ демократик партияси Янгиобод туман кенгаши томонидан аёлларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, бандлигини таъминлаш, саломатлигини мустаҳкамлаш мақсадида “Аёлларга кўмак” лойиҳаси ташкил этилди. Тадбирда Ўзбекистон ХДП Янгиобод туман кенгаши, халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари, туман Бандликка кўмаклашиш маркази, “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар” дафтарига киритилган фуқаролар ҳамда ОАВлари ходимлари иштирок этди.
Тадбир давомида хотин-қизларнинг бандлигини таъминлаш мақсадида бўш иш ўринлари ярмаркаси ташкил этилди. Меҳнат ярмаркасида 12 дан ортиқ ташкилотлар 58 таси бўш иш ўринлари билан иштирок этди. Иш берувчилар томонидан шу жойнинг ўзида 9 нафар хотин-кизлар ишга қабул қилинди.
Мутахассислар томонидан ўтказилган суҳбатда хотин-қизларнинг ижтимоий-сиесий фаоллиги ва ҳуқуқий саводхонлини оширишнинг аҳамияти, бу борада кўрилаётган чора-тадбирлар хусусида сўз юритилди.
Ўзбекистон ХДП Жиззах вилоят кенгаши
Ахборот хизмати.