Ҳоким ўринбосарининг ҳисоботи депутатлар томонидан қайтарилди
Ҳоким ўринбосарининг ҳисоботи депутатлар томонидан қайтарилди

 

Халқ депутатлари Наманган туман Кенгашидаги Ўзбекистон ХДП депутатлик гуруҳи томонидан мансабдор шахсларнинг эшитуви ташкил этилди.

Кун тартибидаги биринчи масала – “Аҳоли пунктларини лойиҳалаш ва қуриш, транспорт воситалари, алоқа ва ахборот воситаларини яратиш ҳамда ишлаб чиқаришда ногиронларнинг эҳтиёжларини ҳисобга олиш” борасида амалга оширилаётган ишлар хусусида Наманган туман ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари А.Ашуровнинг ҳисоботи тингланди. Ҳисобот муҳокамаси жараёнида депутатлар мазкур йўналишда амалга айрим масалаларга ҳар доим ҳам эътибор қаратилмаётганини таъкидлаб, маърузачига ўринли эътирозлар юзасидан саволлар бердилар.

Шундан сўнг "Наманган тумани маркази Тошбулоқ шаҳрида ва туманнинг бошқа ҳудудларда қуриб битказилган ва қурилиши давом этаётган давлат ва хусусий объектларни (биноларни), аҳоли турар жойларини ҳозирги кунда рақамлаштириш" масаласида Кадастрлар палатаси Наманган туман филиали раҳбарининг ҳисоботини тингланди ва муҳокама қилинди.

Йиғилишда туманда хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, бандлигини таъминлаш, касб-ҳунарга, тадбиркорликка йўналтириш орқали реал даромадларини ошириш ҳамда ижтимоий ҳимоясини кучайтириш борасида амалга оширилаётган ишларни аҳволи юзасидан туман ҳокимининг ўринбосари, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғининг ҳисоботини тингланди ва ҳисобот депутатлик гуруҳи аъзоларини қониқтирмаганлиги сабабли кейинги навбатдаги эшитувга қайтарилди.

Кун тартибидаги масалалар партия гуруҳи аъзолари ва фаоллар томонидан қизғин муҳокама қилинди.

Эшитув якунида партия дастурий мақсад ва вазифаларини кенг тарғиб этишда, электорат манфаатларини ҳимоя қилиш ва уларни қўллаб қувватлашда, мурожаатлари билан ишлашда намуна кўрсатган депутаталар ва партия фаоллари ЎзХДП Наманган туман кенгаши томонидан рағбатлантирилди.

 

Ўзбекистон ХДП Наманган вилоят кенгаши

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш