“Долзарб 40 кунлик” фаол давом этмоқда
“Долзарб 40 кунлик” фаол давом этмоқда

 

Юртимизда амалга оширилаётган “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасидаги тадбирларда Ўзбекистон Халқ демократик партиясидан кўрсатилган халқ депутатлари шаҳар, туман ва вилоят Кенгаши депутатлари ҳам фаол иштирок этмоқда. Хусусан, халқ депутатлари Навоий шаҳар Кенгаши депутати Насиба Ашурова Навоий давлат кончилик институти ҳовлисидаги “Ёш олимлар” боғида институт жамоаси билан биргаликда дарахт кўчатларини ўтқазишди.

Шаҳар кенгаши депутати Ширин Алдабергеванинг ташаббуси билан эса “Мустақиллик” МФЙдаги кўп қаватли уйлар атрофига манзарали дарахтлар экилди. Ушбу тадбирга депутат билан бирга партиямиз фаоллари ҳам иштирок этишди. Шунингдек, Халқ депутатлари Навбаҳор туман кенгаши депутати Ёрқиной ҳам Боймуродова “Ҳашман” МФЙда маҳалла аҳолиси билан дарахт кўчатлари экишди.

Лойиҳа доирасида дарахт кўчатлари экиш ишлари жадал давом эттирилмоқда.

 

Хуршида Нарзиева,

Ўзбекистон ХДП Навоий вилоят кенгаши сектор мудири.

 

 

Теглар

«Фаол аёллар» қаноти Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Партия муносабати
← Рўйхатга қайтиш