Норинда “тонометрия ҳафталиги” ўтказилмоқда
Норинда “тонометрия ҳафталиги” ўтказилмоқда

 

Ўзбекистон Халқ демократик партияси фаоллари ва депутатлари жойларда хайрли ишларга бош-қош бўлмоқда. Масалан, Халқ депутатлари Норин туман кенгаши депутати, Норин туман Тиббиёт бирлашмаси раҳбари Наима Холмирзаева ўтказилаётган тиббиёт ҳафталигининг ташаббускоридир. Жорий йилнинг 24 ноябрь кунидан бошлаб туманда аҳолининг 40 ёшдан ошган фуқароларида юрак қон томир касалликларини эрта аниқлаш, ташхислаш ва соғломлаштириш мақсадида “тонометрия ҳафталиги” бошланди.

“Тонометрия ҳафталиги”ни ўтказиш учун шифохона ва тиббиёт участкаларининг 84 нафар шифокори ва 236 нафар ўрта тиббиёт ходимларидан иборат 84 та тиббий бригадалар тумандаги 40 ёшдан катта 48378 нафар аҳолини тонометриядан ўтказиш учун барча тиббий жиҳозлар билан таъминланган.

Икки кун мобайнида аҳолининг 21231 нафари ёки 43.9 фоизи тонометриядан ўтказилди. Уларнинг 4236 нафари ёки 19.9 фоизида турли юрак қон томир тизими касалликлари аниқланиб, ушбу фуқароларга керакли тиббий тавсиялар берилиб, соғломлаштириш чоралари кўрилмоқда. Ҳафталик давом этмоқда.

 

 

ЎзХДП Наманган вилоят кенгаши

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Мен ЎзХДПни танладим Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш