“Соғлом ҳаёт сари 5000 қадам”
Халқ депутатлари Қувасой шаҳар Кенгаши депутати Абдусамад Ҳайдаровнинг ташаббуси билан Қувасой шаҳрининг “Юқори Муян” маҳалла фуқаролар йиғинида “Соғлом ҳаёт сари 5000 қадам” шиори остида марафон ўтказилди.
Оммавий спорт тадбирида юзга яқин қишлоқ аҳолиси, жумладан, нуроний отахону онахонлар, Ўзбекистон Халқ демократик партияси тарафдорлари, шаҳардаги корхона, ташкилот, муассаса раҳбарлари ва ишчи ходимлари, партияси Қувасой шаҳар Кенгаши ходимлари, фаоллари, депутатлар иштирок этди.
Марафонда давомида бадантарбия машқлари ҳамда спортнинг бир қатор турлари, хусусан, стол тенниси, шахмат-шашка, футбол, волейбол бўйича мусобақалар ўтказилди.
Нигора Саббодинова,
Ўзбекистон ХДП Қувасой шаҳар кенгаши раиси.