Тараққиётимизга хизмат қилувчи муҳим ҳужжат
Тараққиётимизга хизмат қилувчи муҳим ҳужжат

 

Давлатимиз раҳбари Олий Мажлис палаталарининг қўшма мажлисидаги нутқида “Асосий қомусимиз кафили сифатида Конституция ва қонунларимиз талабларини сўзсиз бажариш, “Инсон қадри учун” деган устувор тамойилни тўла рўёбга чиқариш бундан буён ҳам фаолиятимнинг бош мезони бўлиб қолади.

Албатта, инсон қадри биз учун қандайдир мавҳум, баландпарвоз тушунча эмас. Инсон қадри деганда, биз, аввало, ҳар бир фуқаронинг тинч ва хавфсиз ҳаёт кечиришини, унинг фундаментал ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлашни назарда тутамиз.

Инсон қадри деганда, биз ҳар бир фуқаро учун муносиб турмуш шароити ва замонавий инфратузилма ташкил этишни, малакали тиббий хизмат кўрсатиш, сифатли таълим, ижтимоий ҳимоя тизими, соғлом экологик муҳит яратиб беришни тушунамиз”, – дея алоҳида таъкидлаган эди.

Мазкур мақсад ва вазифлар Ўзбекистон Халқ демократик партиясининг ғоя ва дастурий мақсадларига тўла мос келади ва партия Тараққиёт стратегиясида белгилаб берилган устувор йўналишларни ҳаётга татбиқ этилиши йўлида бор куч ва имкониятларини ишга солади.

Бу ҳақда ЎзХДП Фарғона вилоят кенгаши томонидан Ўзбекистон тумани Ахборот ресурс марказида "Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегияси асосида демократик ислохатлар йўлини қатъий давом эттирамиз" эзгу ғоясининг мазмун-моҳиятини кенг жамоатчиликка етказиш мақсадида ўтказилган давра суҳбатида таъкидлаб ўтилди.

Семинарда сўзга чиққанлар Тараққиёт стратегиясида белгилаб берилган устувор вазифалар мамлакатимизни яқин келажакда ривожлантириш борасида дастуриламал вазифасини бажаришини эътироф этиб, ундаги мақсад ва вазифаларнинг ҳаётга татбиқ этилишида ҳар бир инсон ўзининг муносиб ҳиссасини қўшиши лозимлигини билдирдилар.

 

Мунира Исомова,

Ўзбекистон ХДП Фарғона вилоят кенгаши масъул ходими.

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз
← Рўйхатга қайтиш