Жарқўрғон туманида хотин-қизлар иштирокида тадбир ўтказилди
Жарқўрғон туманида хотин-қизлар иштирокида тадбир ўтказилди

 

Ўзбекистон Халқ демократик партияси Сурхондарё вилоят Кенгаши томонидан Жарқўрғон туманининг чекка ҳудудларидан бири ҳисобланган Алишер Навоий номли маҳалла фуқаролар йиғинида "Аёллар соғлиги - жамият бойлиги" лойиҳаси доирасида навбатдаги тадбир ўтказилди.

Тадбир вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармаси, "Соғлом авлод учун" халқаро хайрия жамғармаси ҳудудий бўлинмаси билан ҳамкорликда ташкил этилди.

Тадбир давомида ҳудуддаги 26-сонли поликлиникада 300 нафардан ортиқ аёллар бепул тиббий кўрикдан ўтказилиб, тиббий маслаҳатлар берилди. Кўрикка вилоят ҳамда туман марказ шифохоналаридан 10 га яқин мутахассис жалб қилинди. Шунингдек, "Соғлом авлод учун" халқаро хайрия жамғармаси томонидан ҳомиладор аёллар ва бошка касалликлар билан даволанишга муҳтож аёлларга дори воситалари ҳамда кўзойнаклар тақдим этилди. Шунингдек, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилувчи 100 хилдан ортиқ, жами 600 дан зиёд буклетлар тарқатилди.

Лойиҳа доирасида хотин-қизлар ўртасида шахмат-шашка ва волейбол мусобақаси ўтказилиб, ғолиблар партия номидан эсдалик совғалари билан тақдирланди.

"Аёллар соғлиги - жамият бойлиги" лойиҳаси доирасидаги тадбирлар вилоятнинг барча туман, шаҳарларида ўтказиш режалаштирлган.

 

Феруза Болтаева,

Ўзбекистон ХДП Сурхондарё вилоят кенгаши сектор мудири.

 

 

Теглар

«Фаол аёллар» қаноти Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш