Тараққиёт стратегиясини ўрганишга бағишланган тадбир ўтказилди
Тараққиёт стратегиясини ўрганишга бағишланган тадбир ўтказилди

 

Ўзбекистон Халқ демократик партияси Фарғона вилоят Кенгаши томонидан Ўзбекистон туман Халқ таълими бўлимида Тараққиёт стратегияси доирасида амалга ошириладиган устувор вазифалар, жумладан, хотин-қизларнинг давлат ва жамият бошқарувдаги ўрни ва нуфузини янада ошириш мавзусига бағишланган давра суҳбати ташкил этилди.

“Хотин-қизларнинг давлат ва жамият бошқарувидаги ўрни ва нуфузини янада ошириш” мавзусидаги тадбирда халқ депутатлари Фарғона вилоят Кенгаши депутати Наргиза Сиддиқова давлатимиз раҳбарининг Олий Мажлис палаталари қўшма йиғилишидаги нутқида илгари сурилган устувор йўналишлар хусусида маъруза қилди. Маърузада хотин-қизларни ижтимоий фаоллигини ошириш, ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш, саломатлигини мустаҳкамлаш, интеллектуал салоҳиятини рўёбга чиқариш, тадбиркорликка жалб қилиш, хотин-қизларнинг давлат ва жамият ҳаётида нуфузини янада ошириш масалаларига тўхталиб ўтилди.

Тадбир доирасида депутат томонидан “Оқ мачит” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида яшовчи хотин-қизларнинг муаммолари ўрганилди.

 

Мунира Исомова,

Ўзбекистон ХДП Фарғона вилоят кенгаши масъул ходими

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш