Фуқаронинг мурожаати жойида ҳал қилинди
Фуқаронинг мурожаати жойида ҳал қилинди

 

Ўзбекистон Халқ демократик партияси томонидан аҳоли мурожаатлари билан ишлаш, уларни қийнаб келаётган муаммоларни аниқлаш ва бартараф этиш бўйича тизимли ишлар йўлга қўйилган. Бу борада партиянинг маҳаллий кенгашлари самарали фаолият кўрсатаётганини алоҳида таъкидлаш зарур.

Айниқса, ногиронлиги бўлган шахслар, кам таъминланган ва ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли қатламларининг ҳуқуқ, манфаатларини таъминлаш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Буни халқ депутатлари Қувасой шаҳар Кенгаши депутатлари Александр Ким ва Абдусамад Ҳайдаровнинг депутатлик фаолияти мисолида ҳам кўриш мумкин. Партиядошларимиз аҳоли билан мулоқот ўтказаётган чоғда шаҳардаги "Қўчқорчи" маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи боқувчиси йўқ ва ишсиз бўлган Нилуфар Холиқованинг мурожаати жойида ҳал қилиниб, унга тикув машинаси олиб берилди.

Чеварликка иштиёқи баланд бўлган Нилуфар ёқтирган ҳунарини пухта эгаллашга имкон яратилганидан мамнун бўлиб, партиядошларимизда миннатдорлик билдирди.

 

Мунира Исомова,

Ўзбекистон ХДП Фарғона вилоят Кенгаши масъул ходими.

 

 

 

Теглар

Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Мен ЎзХДПни танладим Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш