Фуқаронинг мурожаати қаноатлантирилди
Фуқаронинг мурожаати қаноатлантирилди

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қувасой шаҳридаги Халқ қабулхонасида халқ депутатлари шаҳар Кенгашининг доимий комиссиялари томонидан аҳолидан тушган мурожаатларни ўрганиш ва ҳал этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Жумладан, шаҳардаги “Қўчқорчи” маҳалла фуқаролар йиғини “Замондош” кўчасида яшовчи фуқаро Феруза Комилжонова хонадонига газ ўтказиш учун зарур бўлган материалларни олиб беришда ёрдам сўраб мурожаат этган эди. Халқ депутатлари Қувасой шаҳар Кенгаши депутати Александр Ким ва бошқа мутасаддилар томонидан мурожаатни қаноатлантириш мақсадида тегишли ишлар амалга оширилди. Қисқа муддатда фуқаронинг хонадонига газ ўтказиш якунланиб, эҳтиёжманд оиланинг муаммоси ҳал этилди.

 

Нигора Сабоддинова,

Ўзбекистон ХДП Қувасой шаҳар кенгаши раиси.

 

 

 

Теглар

Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш