Ажрим ёқасидаги оила яраштирилди
Ажрим ёқасидаги оила яраштирилди

Эр-хотин ўртасидаги ажралиш, никоҳнинг бекор этилиши жамиятдаги оғриқли муаммолардан ҳисобланади. Бу масалага асло одатий ҳол деб қараб бўлмайди. Чунки, у инсон ҳаёти, тақдири, орзу ҳаваслари билан боғлиқ жараён ҳисобланади.

Шу боисдан, оилавий ажримларнинг олдини олиш, турмуши бузилиш арафасидаги ёшларни тўғри йўлга солиш борасида жойларда тизимли ишлар олиб борилмоқда. Бу борада ҳаётнинг паст-баландини кўрган нуронийлар, соҳа мутахассилари ва мутасадди ташкилотлар ходимлари томонидан тушунтириш ишлари, тарғибот тадбирлари амалга ошириляпти.

Шундай тадбирлардан бири яқинда Учкўприк туманида бўлиб ўтди. Унда халқ депутатлари Фарғона вилоят Кенгаши депутати Гулчеҳрахон Жўраева, Ўзбекистон Халқ демократик партияси Учкўприк туман Кенгаши раиси Замирахон Дарвишева ҳамда мутасадди ташкилотлар вакиллари иштирок этиб, яқинда оила қурган фуқаролар ва ёшлар билан оилавий муносбатлар хусусида бевосита мулоқот ўтказилди.

Эътиборли жиҳати, ажралишга қарор қилган Наргизахон ва Азизжон Бердиевлар олиб борилган тушунтириш ишлари натижасида учрашувнинг ўзида аҳдларидан қайтиб, ажрашиш фикридан қайтганликларини маълум қилдилар. Бу билан бир оиланинг пароканда бўлишиги, икки ёшнинг қисмати айро-айро бўлиб кетишининг олди олинди.

Тадбирда сўзга чиққанлар оилани мустаҳкамлаш, оилавий ажримларнинг олдини олиш, оилавий муаммоларни аниқлаш ва бартараф этиш йўлида маҳалла фуқаролар йиғини ҳамда улар қошидаги яраштириш комиссияларининг ҳамда мутасадди ташкилотлар ўртасида ҳакорликни янада кучайтириш зарурлигини таъкидладилар.

Мунира Исомова,

ЎзХДП Фарғона вилоят Кенгаши масъул ходими

← Рўйхатга қайтиш