“Аёллар қаноти” ёрдами билан ишли бўлдим
“Аёллар қаноти” ёрдами билан ишли бўлдим

 

Шу йил ёзда Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетини битирдим. Неча йиллик орзуим ушалиб, олий маълумотлилар сафига қўшилганимдан бошим осмонга етди. Бу орада турмушга чиқдим. Турмуш ўртоғимнинг иш жойи Тошкент шаҳрида бўлгани боис Бухородан пойтахти азимга кўчиб келдик.

Жойлашиб олгач, иш излашга тушдим. Бир неча идораларга иш сўраб бордим, дипломимнинг имтиёзли эканлиги ҳам, олий маълумотли таржимон, инглиз ва япон тиллари бўйича мутахассис бўлишимга қарамай, иш топилмади. Қаттиқ хафа бўлдим. Олий маълумотли бўлдим, энди барча даргоҳлар мен учун очиқ, деб ўйлагандим. Аммо ундай эмаскан. Сентябрь ва октябрь ойларини ҳам иш излаш билан ўтказдим.

Умидсизликка тушдим. Ёш оиламиз, бунинг устига ижарада яшаймиз. Ижтимоий тармоқларни кузатиб туриб Ўзбекистон ХДП Марказий Кенгашининг жамоатчилик қабулхонасига кўзим тушиб қолди. Партия аъзоси сифатида ЎзХДПнинг “Аёллар қаноти” иш топишда ёрдам сўраб мурожаат қилдим. Марказий Кенгаш “Аёллар қаноти” раҳбари Гулшан Асатованинг саъй-ҳаракати билан Чилонзор туманидаги 114-сонли мактабга инглиз тили ўқитувчиси бўлиб ишга жойлашдим. Партиянинг ёрдами билан ҳаётимга файз кирди. Мактаб келажагимиз эгаларига таълим бериш билан бирга, партиянинг ғояларини тарғиб этишга ва маънавий-маърифий тадбирларда фаол иштирок этишга ҳаракат қиляпман. Чунки бу – менинг партиям.

 

Шаҳинабону Маҳмудова,

Тошкент шаҳар, Чилонзор туманидаги 114-мактабнинг инглиз тили ўқитувчиси.

 

 

 

Теглар

«Фаол аёллар» қаноти
← Рўйхатга қайтиш