Пойтахтимиздаги Мирзо Улуғбек номидаги муҳташам истироҳат боғи. Халқ демократик партиясининг навбатдаги тарғибот тадбири бошланишига ҳали вақт бор. Ўзбекистон ХДП Мирзо Улуғбек туман кенгаши раиси Шаҳзода Қурбонова эса ҳаяжонди.
— Барча тайёргарлик ишлари ниҳоясига етганини яна бир бор текшириб чиқдим, — деди у сўзининг аввалида. — Бир тадбирни ташкил этиш, унга аҳолини жалб этиш осон эмас. Шуни англаган ҳолда ҳаракат қилдик. Иштирокчиларнинг қизиқарли ўйинлар, турли саҳна кўринишлари, таниқли санъаткорларнинг чиқишлари кутмоқда.
Майин мусиқа садоси истироҳат боғидаги одамларнинг эътиборини жалб эта бошлади. Болалар ота-оналарининг қўлидан тортқитлаб, саҳна томон боришга ундамоқда.
Дастлаб, Ўзбекистон ХДП Тошкент шаҳар кенгаши раиси Нигора Эшметова сўзга чиқиб, партиямиз илгари сураётган ғоя ва мақсадлар ҳақида тўхталиб ўтди. Шундан сўнг санъаткорларга навбат берилди.
— Келажакда Халқ демократик партиясига аъзо бўламан, — дейди беш ёшли Инобат Аҳмаджонова. — Бугунги байрам ойимга ҳам, менга ҳам ёқди. Иккаламиз рақсга тушдик. Викторинада қатнашдик. Опажон, сиз биринчи сўзга чиққан холажонни танийсизми?
Жажжи қизалоқнинг бу саволига онаси изоҳ берди. Халқ демократик партияси Тошкент шаҳар кенгаши раиси Нигора Эшметова ҳақида гапиряпти. Уларнинг кўксидаги депутатлик кўкрак нишони қизимнинг эътиборини тортибди. Бу кўкрак нишонига эга бўлиш учун нима қилиш кераклигини сўраяпти.
Суҳбатни эшитиб турган Нигора Эшметова Инобатнинг қўлидан тутиб, ўриндиқ сари йўл олди. Депутат ва қизалоқ узоқ вақт нималарнидир суҳбатлашди.
— Депутат бўлишни ният қилдим,— деди Инобат Аҳмаджонова. — Ҳамма учун яхши бўлишига ҳаракат қиламан. Депутат Нигора опа бунинг учун аввал мактабга боришим, ўқиш-ёзишни ўрганишим керкалигини айтди. Аъло баҳолар билан тўла кундалигимни уларга ҳам кўрсатаман.
Шундан сўнг иштирокчиларнинг сиёсий билими синовдан ўтказилди. Савол-жавобда фаол иштирок этган қатнашчиларга партининг эсдалик совғалари топширилди.
Ўзбекистон ХДП Тошкент шаҳар кенгаши
Ахборот хизмати.