Ўзбекистон Халқ демократик партиясидан Президентликка номзод Мақсуда Ворисованинг Навоий вилояти бўйича ишончли вакили, партия вилоят Кенгаши раиси Мақсуд Нуруллаев Учқудуқ тумани сайловчилари билан учрашди.
Туманидаги 10-сонли болалар мусиқа ва санъат мактабида бўлиб ўтган тадбирни Ўзбекистон ХДП Учқудуқ туман Кенгаши раиси Соҳиба Санаева очиб берди.
Дастлаб йиғилганларга номзод ҳаёти ҳақида тайёрланган видео лавҳа қўйиб берилди. Шундан сўнг ишончли вакил йиғилганларни номзоднинг таржимаи ҳоли ҳамда сайловолди дастури билан таништирди. Жумладан, тиббиёт муассасаларида бепул тақдим этиладиган, давлат томонидан кафолатланган тиббий хизматлар рўйхатини қонуний жиҳатдан мустаҳкамлаш, соҳада малакали кадрларни кўпайтириш, этиш тартибини йўлга қўйиш таклифи илгари сурилаётганлиги таъкидланди.
Президентликка номзоднинг ишончли вакили Мақсуд Нуруллаев, шунингдек, Зарафшон шаҳри ва Томди тумани сайловчилари билан ҳам учрашув ўтказди.
Ўзбекистон ХДП Навоий вилоят кенгаши