Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Мақсуда Ворисованинг Наманган вилоятидаги ишончли вакили Илҳом Атабаев имконияти чекланган, ногиронлиги бор бўлган фуқаролар билан учрашув ўтказди.
Шу кунга қадар номзод ишончли вакилининг Наманган шаҳар ва туманларида сайловчилар билан бўлиб ўтган учрашувлари давомида жорий йилнинг 24 октябрь куни бўлиб ўтадиган Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови жараёнида аҳолининг барча қатламлари иштироки қаторида имконияти чекланган, ногиронлиги бор фуқароларнинг сайлаш ҳуқуқидан тўлақонли фойдаланишларига қаратилган тарғибот-ташвиқот ишларига алоҳида эътибор қаратилиб, уларга овоз бериш жараёнида яратилган қулайликлар ҳамда номзоднинг таржимаи ҳоли, дастурини сурдо таржимон томонидан тушинтирилган ролик орқали маълумот бериб келинмоқда.
Бугунги учрашувда Вилоят Ногиронлар асоссацияси, Ўзбекистон Кўзи ожизлар жамияти ва Кар-соқовлар жамияти вилоят бўлимлари аъзолари иштирок этдилар. Учрашувда эндиликда кўзи ожиз фуқаролар брайль алифбоси ёрдамида Ўзбекистон Халқ демократик партиясидан Президентликка номзод Мақсуда Ворисованинг сайловолди дастури билан яқиндан танишиб чиқишлари мумкинлиги ҳақида сўз борди.
Учрашув давомида Ишончли вакилнинг номзод дастури бўйича билдирган барча фикрлари сурдо таржимон Севарахон Омонова кўмагида эшитиш ва гапириш имконияти чекланган шахсларга етказиб берилди.
Тадбир якунида Ўзбекистон Халқ демократик партиясидан Президентликка номзоднинг брайль алифбосидаги сайловолди дастури Вилоят кўзи ожизлар жамиятига фойдаланиш учун топширилди.
ЎзХДП Наманган вилоят кенгаши