Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги жазони ижро этиш Департаменти 3-минтақавий мувофиқлаштириш марказига қарашли 29-сон манзил колониясида Ўзбекистон Халқ демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Мақсуда Ворисованинг ишончли вакили, партия Жиззах вилояти кенгаши раиси Нуриддин Холматов сайлаш ҳуқуқига эга бўлган маҳбуслар билан сайловолди учрашувини ўтказди.
Ишончли вакил учрашув иштирокчиларини Президентликка номзод Мақсуда Ворисованинг сайловолди дастури билан таништириб, дастурдаги устувор йўналишларнинг мамлакат ва халқ учун аҳамияти ҳақида тушунчалар бериб ўтди. Шунингдек, тадбир давомида сайловчиларга номзоднинг ҳаёти ва иш фаолияти акс этган видеоролик намойиш этилди.
Тадбир сўнгида номзоднинг ишончли вакили йиғилганларни жорий йилнинг 24 октябрь куни бўлиб ўтадиган Президент сайловида фаол қатнашиб, муносиб номзод учун овоз беришга чақирди.
ЎзХДП Жиззах вилояти кенгаши матбуот хизмати