Депутат ҳар доим кўмакка ҳозир...
Депутат ҳар доим кўмакка ҳозир...

Оилада фарзанд дунёга келганида ҳар бир ота-она суюнади. Унга ҳавас билан исм қўяди, боласи келажагини ўйлаб ширин орзуларга берилади. Нурматова Рафоат опа ҳам болаларини илк бор қучоғига олганида, ана шундай ҳолатга тушганди. Айниқса, кичик қизи Севарани бошқача кўрарди. Қизи ўзбек санъатини дунёга танитишини чин дилдан истаган эди. Қизалоқ ҳам болалигидан куй-қўшиқ шайдосига айланди. Йилдан-йилга жажжи юрагида катта орзуларни ташиди. Бирор кун бўлмадики, саҳна унинг хаёлида бўлмаса... Аммо ҳаёт уни аямади. Бошига кўп синовли кунларни юборди. Онани юрагини, орзуларини олиб қоронғуликка отди. У фақат боласи соғлиги хусусида қайғура бошлади. Албатта, Рафоат опанинг ёнида кўмакка ҳозир инсонлар ҳам бўлди.

Севара жорий йилда орзулари қўлидан тутиб, Хареография олий мактаби томон йўл олди. Ҳужжатларини топшириш учун қабул комиссиясига мурожаат этганида эса... Қизининг ҳужжат топширолмаганини эшитган она халқ депутатлари Сергели туман Кенгашидаги Ўзбекистон ХДП гуруҳи аъзоси Абдужамил Содиқовга қўнғироқ қилиб, вазиятни тушунтирди. Абдулжамил Содиқов таълим даргоҳига бориб, комиссия аъзолари билан суҳбатлашди. Вазиятга ойдинлик киритиб, Рафоат опанинг талаби тўғри эканини билди. Ўзбекистон ХДП Марказий Кенгаши раиси ўринбосари Мақсуда Ворисова билан маслаҳатлашиб иш олиб борди. Натижа эса кутилганидек, Севара бугун Хареография олий мактаби «Санъатшунослик» факультетида таҳсил олмоқда.

— Абдужамил Содиқовни кўп йиллардан буён танийман, — дейди Севаранинг онаси Рафоат опа биз билан суҳбатда. — Бирор масалада кўмак, маслаҳат лозим бўлса, дарров депутат билан боғланаман. Улар доим бизга яқиндан кўмак бериб келган.

 Қизим болалигидан рақсга тушишни яхши кўради. Телевизор орқали машҳур раққосаларнинг чиқишларини кўриб қолса, ҳавас билан боққанини кўп бор кўрганман. Мана бугун у орзуси томон илк қадамни қўйди. Бунда Халқ демократик партияси вакиллари, депутатларининг ҳиссаси катта. Яқинда Абдужамил Содиқов фарзандимга соғлигини тиклаш учун тренажёр совға қилди. Биласизми, қизим ўқишни бошлагач, янада ҳаётни сева бошлади. Хушчақчақлик, юзидаги мамнуниятни кўриб мен ҳам хурсанд бўляпман. Нима ҳам дердим. Шундай инсонларнинг борига шукр.

 

Ўзбекистон ХДП Тошкент шаҳар кенгаши

Ахборот хизмати.

Теглар

Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш