“Қалбим билан кўрдим дунёни...”
“Қалбим билан кўрдим дунёни...”

 

Жиззах шаҳридаги Кўзи ожизлар ва заиф кўрувчилар махсус интернатида Ўзбекистон Халқ демократик партияси Жиззах шаҳар Кенгаши ва партия депутатлик гуруҳи ташаббуси ҳамда Ўзбекистон бадиий ижодкорлар уюшмаси вилоят бўлими билан ҳамкорликда "Биз дунёни қалбимиз билан кўрамиз" мавзусида ёш истеъдод эгаси Султонова Мафтуна Абдулқосим қизи қаламига мансуб расмлар кўргазмаси ташкил этилди.

Кўргазмада намойиш этилган санъат асарларида ёш ижодкорнинг ўзига хос рангин олами, унинг ранго-ранг дунё гўзаллигини қалбан ҳис қилиши ва маҳорат билан акс эттирилгани санъат ихлосмандлари томонидан эътироф этилди.

Тадбир ташкилотчилари ва кўргазмага ташриф буюрган санъат ихлосмандлари ёш мусаввирнинг истеъдодига юқори баҳо бериб, унга муваффақиятлар тилашди.

Албатта, ёш ижодкорларни ўз қобилият ва маҳоратларини тўлақонли намоён этишлари учун зарур шарт-шароит яратиш ва қуллаб-қувватлаш лозим. Шу маънода Ўзбекистон ХДП Жиззах шаҳар Кенгаши партия гуруҳи аъзоси Жўра Муродов томонидан ёш ижодкорга ижод қилиши учун шаҳардан кўркам бинолардан биридан ҳомийлик тариқасида алоҳида хона ажратиб берилди.

Таълим даргоҳида ўқиш баробарида санъат оламининг турли йўналишлари сир-асрорларини ўрганаётган ўқувчиларнинг чиқишлари тадбирга ўзига хос шукуҳ бахш этди.

Тадбир сўнгида ёш истеъдод эгаси Султонова Мафтуна Абдулқосим қизига ташкилотчилар томонидан эсдалик совғалар ва ташаккурномалар топширилди.

 

Н.Сиддиқов,

Ўзбекистон ХДП Жиззах шаҳар кенгаши масъул ходими.

 

 

← Рўйхатга қайтиш