Мамлакатимизда ижтимоий тенглик ва халқ демократияси мезонларига мос келадиган давлат ва жамият барпо этиш Ўзбекистон Халқ демократик партиясининг асосий мақсадидир. Бундай давлатни шакллантириш барча соҳаларда ижтимоий адолат ва ижтимоий тенгликни қарор топтиришни, бу ўз навбатида нафақат ҳуқуқий тенглик, балки ижтимоий мавқеи, мулкий ҳолати ва даромадидан қатъи назар, ушбу ҳуқуқларни амалга оширишда барча учун тенг имкониятлар яратишни тақозо этади. Ўзбекистон ХДПдан Президентликка номзод Мақсуда Ворисованинг сайловолди дастуридан ҳам ушбу эзгу мақсад жой олган.
Номзоднинг Жиззах вилояти бўйича ишончи вакили Нуриддин Холматов Шароф Рашидов тумани аҳоли вакиллари билан ўтказган учрашувда сайловчиларга номзоднинг дастурида илгари сурилган ушбу йўналиш ҳақида батафасил тушунтириш берди. Дастурда кўзда тутилган бу эзгу мақсадлар барчанинг манфаатларига мос келиши, жамият равнақига хизмат қилиши алоҳида таъкидланди. Бундан ташқари, дастурдаги устувор йўналишларнинг мамлакат ва халқ тақдиридаги аҳамияти ҳақида тушунчалар бериб ўтди.
Тадбирда сўзга чиққанлар фаоллар номзод илгари сураётган йўналишлар бўйича барча ташаббусларини қўллаб-қувватлашларини билдириб, 24 октябрь куни бўлиб ўтадиган сайловда барчани фаол иштирок этишга ва Мақсуда Ворисова учун овоз беришга чақирдилар.
Сарвиноз МАМАНОВА,
Ўзбекистон ХДП Жиззах вилояти Кенгаши масъул ходими.