Шоир хотираси ёдга олинди
Шоир хотираси ёдга олинди

 

Фарғонанинг жўшқин куйчиси, истеъдодли шоир Аъзам Ўктам ҳаёт бўлганида 61 ёшга тўлган бўларди. «Кузда кулган чечаклар», «Кузатиш», «Зиёрат», «Тараддуд», «Икки дунё саодати» ва «Қирқинчи баҳор» шеърий тўпламлари ҳамда «Бола дунёни тебратар», «Хабар» насрий асарлари билан халқимиз меҳрини қозонган шоир сўлим водийнинг Бувайда туманида туғилиб ўсган.

Шоир таваллуд топган кун муносабати билан Ўзбекистон Халқ демократик партияси Бувайда туман кенгаши томонидан маънавий-маърифий тадбир ўтказилди. Тумандаги 3-умумтаълим ўрта мактабида ташкил этилган хотира кечасижа Аъзам Ўктамнинг мухлислари, ҳаваскор ва таниқли ижодкорлар, шоирнинг оила аъзолари, адабиётчи олимлар иштирок этди.

Шоирнинг ҳаёти ва ижоди ҳақида филология фанлари номзоди, доцент Мўмин Муҳаммад Сиддиқ, шоирнинг турмуш ўртоғи, олима Ҳулкар Ҳамроева, фахрий журналист ва ижодкор Собиржон Отабоев, туман ҳокими ўринбосари Ҳамидулла Исоқулов ва бошкалар сўзга чиқишди.

Хотира кечасида Аъзам Ўктам қаламига мансуб шеърлардан ўқилди. Она-юрт, Ватан меҳри, инсонийлик ва муҳаббат туйғулари мадҳ этилган шеърлар тадбир иштирокчилари томонидан олқишлар билан кутиб олинди.

 

Ўзбекистон ХДР Бувайда туман кенгаши

 

 

Теглар

sajlov-2021
← Рўйхатга қайтиш