Мақсуда Ворисова бугун Наманган вилояти сайловчилари билан учрашади
Ўзбекистон Халқ демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Мақсуда Ворисова сайловчилар билан учрашиш учун Наманган вилоятига жўнаб кетди.
Номзоднинг наманганлик сайловчилар билан учрашуви бугун соат 14.00 да Наманган тумани Катта Тошбулоқ МФЙдаги туман маданият марказида бўлиб ўтади.