Ишончли вакил навбаҳорлик сайловчилар билан учрашди
Ишончли вакил навбаҳорлик сайловчилар билан учрашди

 

Ўзбекистон Халқ демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Мақсуда Ворисованинг Навоий вилояти бўйича ишончли вакили Мақсуд Нуруллаев Навбаҳор тумани сайловчилари билан учрашди.

Тадбирда партиянинг вилоят ва туман кенгаши ходимлари, нуроний отахону онахонлар, ёшлар ҳамда хотин-қизлар иштирок этди. Тадбирда дастлаб йиғилганларга номзоднинг ҳаёти ва фаолияти ҳақидаги видеолавҳа қўйиб берилди. Шундан сўнг, номзоднинг ишончли вакили тадбир иштирокчиларини Президентликка номзоднинг таржимаи ҳоли, 9 қисм, 115 банддан иборат сайловолди дастурида илгари сурилган мақсад ва вазифалар билан батафсил таништириб ўтди.

Тадбирда таъкидланганидек, номзод “Ҳар бир ўзбекистонлик салоҳиятини рўёбга чиқариши учун тенг имкониятлар яратишни асосий вазифаси, деб билади. Оилалар фаровонлигининг ўсишини, болалар учун бахтли болаликни, ёш авлоднинг ишончли келажагини ва қарияларга ғамхўрлик қилишни таъминлаш борасидаги таклифларни илгари сурмоқда. Аҳоли манфаатларини таъминлашга қаратилган кучли ижтимоий сиёсат юритиш дастурнинг асосларидан биридир. Бугунги кунда Ўзбекистонда ижтимоий ҳимояни таъминлашга қаратилган фаолият етарли эмас, деб ҳисоблайди”.

Учрашувда сўзга чиққан фаоллар Мақсуда Ворисованинг меҳнат ва сиёсий фаолияти, сайловолди дастури ҳақида фикр-мулоҳазалар билдиришди.

 

ЎзХДП Навоий вилояти кенгаши

 

 

 

Теглар

sajlov-2021
← Рўйхатга қайтиш