Ишончли вакил бахмаллик сайловчилар билан учрашди
Ишончли вакил бахмаллик сайловчилар билан учрашди

 

Ўзбекистон Халқ демократик партияси Жиззах вилоят кенгаши томонидан Президентликка номзод Мақсуда Ворисовани қўллаб-қувватлашга қаратилган сайловолди тарғибот тадбири Бахмал туманидаги 6-сонли мусиқа ва санъат мактабида бўлиб ўтди.

Тадбирда партия фаоллари, туман кенгашлари масъуллари, маҳаллий Кенгаш депутатлари, аҳоли вакиллари иштирок этди. Сайловчилар билан учрашув олдидан номзод ҳақидаги материаллар иштирокчиларга тарқатилди.

Тадбирни Ўзбекистон ХДП Жиззах вилоят Кенгаши раиси Нуриддин Холматов олиб борди. У йиғилганларни Президентликка номзоднинг таржимаи ҳоли, фаолияти ҳамда унинг Сайловолди дастуридан жой олган асосий вазифалар билан таништирди.

Очиқ, самимий мулоқот руҳида ўтган учрашувда сайловчилар ўзларини қизиқтирган саволлар билан номзод ишончли вакилига мурожаат қилдилар ва ўз таклифларини билдирдилар.

Учрашувда сўзга чиққан фаоллар Халқ демократик партиясидан Ўзбекистон Президентлигига номзод Мақсуда Ворисованинг Сайловолди дастурини қўллаб-қувватлашларини ҳамда сайловда ушбу номзодга овоз беришларини таъкидладилар.

 

ЎзХДП Жиззах вилояти кенгаши

Ахборот хизмати

 

 

 

Теглар

sajlov-2021
← Рўйхатга қайтиш