“Сайлов ва ёшлар” мавзусида тадбир ўтказилди
“Сайлов ва ёшлар” мавзусида тадбир ўтказилди

 

Жорий йилнинг 24 октябр куни бўлиб ўтадиган Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида биринчи маротаба овоз берадиган ёшларни сайловга оид қонунчилик асослари билан таништириш, юртимизда амалга оширилаётган демократик ислоҳотлар ҳақида маълумот бериш мақсадида Марғилон шаҳридаги 2-сонли тиббиёт коллежида Ўзбекистон Халқ демократик партияси Марғилон шаҳар Кенгаши томонидан ''Сайлов ва ёшлар'' мавзусида тадбир ташкил этилди.

Унда Марғилон шаҳар ҳокими Адҳам Зиявитдинов, ЎзХДП вилоят Кенгаши раиси Зокиржон Зоҳидов, партиянинг масъул ходимлари ҳамда бу йилги сайловда илк маротаба овоз берадиган ёшлар иштирок этдилар.

Тадбирда сўз олганлар томонидан мамлакатимизда сиёсий ва ҳуқуқий тизим ислоҳ қилинаётгани ҳамда фуқароларнинг ўз хоҳиш-иродасини эркин билдиришни кафолатлайдиган миллий сайлов тизими яратилгани алоҳида таъкидланди. Сайлов кодексидаги асосий янгиликлар ҳақида фикр-мулоҳазалар билдирилди. Шунингдек, сайлов қонунчилигидаги ўзгаришлар, сайлов ҳуқуқлари эркинлигини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида ёшларга тушунчалар берилди.

Шаҳардаги 8-сонли болалар Мусиқа ва санъат мактабининг иқтидорли ўқувчилари ижросида янграган дилтортар куй-қўшиқлар ҳамда дилрабо рақслар тадбир иштирокчиларига хуш кайфият бағишлади.

 

ЎзХДП Фарғона вилоят кенгаши

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз sajlov-2021
← Рўйхатга қайтиш