Спорт – соғлиқ гарови
Спорт – соғлиқ гарови

 

1 октябрь — Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан Жиззах шаҳрида ЎзХДП Жиззах вилояти кенгаши томонидан Ўзбекистон Халқ демократик партияси соврини учун ўқитувчи ва мураббийлар ўртасида югуриш бўйича марафон ташкил этилди.

Тадбирда партия вилоят Кенгаши, спорт ва туризм, соғлиқни сақлаш, ички ишлар, маданият, халқ таълими бошқармалари, олий таълим муассасалари ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этди.

– Мусобақани ўтказишдан мақсад – аҳоли ўртасида жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланишни оммавийлаштириш, соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш, аҳолининг ижтимоий фаоллигини ошириш ва саломатлигини мустаҳкамлаш ҳамда ўқитувчи ва мураббийларни жисмоний тарбия, спорт билан мунтазам шуғулланишларига эришиш. Бундай эзгу мақсадларга партиямиз томонидан эътибор қаратилаётгани таҳсинга сазовор, – деди ЎзХДП Жиззах вилоят Кенгаши раиси Нуриддин Холматов.

Марафонда 30 ёшгача бўлган 300 дан ортиқ эркак ва аёл ўқитувчи ва мураббийлар 3 километрга югуриш бўйича ўзаро беллашдилар. Эътиборли томони шундаки, ёши катта устозлар ҳам ушбу марафонда зўр иштиёқ билан иштирок этишди.

Мусобақа ғолиблари ва фаол иштирокчилар Ўзбекистон Халқ демократик партиясининг қимматбаҳо совға ва дипломлари билан тақдирланди.

 

ЎзХДП Жиззах вилоят кенгаши

 

 

 

Теглар

«Фаол аёллар» қаноти Лойиҳаларимиз Ёшлар қаноти
← Рўйхатга қайтиш