Қувасойда партия, депутатлар амалий ҳаракатлар олиб бормоқда
Қувасойда партия, депутатлар амалий ҳаракатлар олиб бормоқда

 

Ўзбекистон Халқ демократик партияси Фарғона вилоят Кенгаши ташаббуси билан Қувасой шаҳар, “Қўчқорчи” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида “Эътиборимиз марказидаги ҳудуд” лойиҳаси доирасида партиядан сайланган халқ депутатлари Қувасой шаҳар Кенгаши депутатлари Александр Ким ва Абдусамад Ҳайдаров сайловчилари билан сайёр қабул ўтказди. Тадбир давомида, шунингдек, хотин-қизлар, ногиронлиги бўлган шахслар ҳамда эҳтиёжманд фуқаролар учун бепул тиббий кўрик ташкил этилди.

Тадбирда жамоатчилик вакиллари, ижтимоий ва коммунал ташкилотлар вакиллари, шифокорлар ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этди.

Маълумки, халқимизни рози қилиш замирида адолатни таъминлаш, уларнинг оғирини енгил қилиш, муаммоларини бартараф этиш бугун ҳар бир депутатнинг кундалик фаолиятида устувор вазифа касб этмоқда. Сайёр қабул давомида аҳолига бирламчи тиббий хизмат кўрсатиш, тиббий хизмат сифатини яхшилаш, олис қишлоқларда ижтимоий аҳамиятга эга бўлган хизматлар турини кўпайтириш масалалари хусусида фикр-мулоҳазалар билдирилди. Фуқаролар куз-қиш мавсумига доир кўплаб саволлар билан депутатларга мурожаатлари қилдилар. Мурожаатлар бўйича мутасадди ташкилотлар раҳбарларига депутатлик сўровлари юбориш ҳамда муаммоларини бартараф этиш бўйича тегишли чора-тадбирлар белгиланди.

Шундан сўнг Фарғона шаҳридаги “Фаровон” хусусий клиникасининг малакали мутахассислари иштирокида хотин-қизлар, ногиронлиги бўлган шахслар ҳамда сурункали касаллиги бор, патронаж хизматига эҳтиёжманд фуқаролар бепул тиббий-кўрикдан ўтказилди.

Партиямизнинг бош ғояси халқ демократиясини шакллантириш орқали ижтимоий тенглик ва адолатни таъминлашдир. Бу борада, партиянинг эътибор марказидан ҳеч бир ҳудуд четда қолмайди.

 

Шохрух ЎКТАМОВ,

ЎзХДП Фарғона вилоят Кенгаши раиси ўринбосари.

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Мен ЎзХДПни танладим Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар sajlov-2021
← Рўйхатга қайтиш