Мамлакатимизда муҳим сиёсий жараён – Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига қизғин тайёргарлик кетаётган айни вақтда ёшларимизнинг ҳуқуқий-сиёсий билимларини ошириш муҳим аҳамиятга эга ва бу бизнинг устувор вазифаларимиздан бирига айланган.
Ўзбекистон Халқ демократик партияси Жиззах вилояти кенгашининг “Ёшлар қаноти” аъзолари билан ҳамкорликда Ғаллаорол туманидаги 52-умумтаълим ўрта мактабининг битирувчи ўқувчилари иштирокида “Менинг биринчи сайловим” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.
Тадбир давомида ўқувчиларнинг ҳуқуқий саводхонлигини оширишга қаратилган викторина тарзидаги савол-жавоб баҳси ўтказилди. Унда фаол иштирок этган ўқувчилар Халқ демократик партиясининг эсдалик совғалари билан тақдирланди.
Сарвиноз МАМАНОВА,
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати вакили.