Депутатлик гуруҳи ташаббуси билан тиббий кўрик ташкил этилди
Депутатлик гуруҳи ташаббуси билан тиббий кўрик ташкил этилди

 

Ўзбекистон Халқ демократик партияси электорат манфатини ҳимоя қилишга, уларнинг муаммоларини ҳал этишга ва қўллаб-қувватлашга доимий тарзда эътибор қаратиб келмоқда. Бу борада партия томонидан амалга оширилаётган бир қатор лойиҳалар муҳим аҳамият касб этаяпти.

Хусусан, электорат саломатлигини муҳофаза қилишга қаратилган лойиҳа доирасида партиянинг Ғаллаорол туман Кенгаши депутатлик гуруҳи ташаббуси билан Қашқабулоқ маҳалла фуқаролар йиғини ва Маданият қишлоқ фуқаролар йиғини ҳудудида яшовчи камбағал ва ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқаролар, шунингдек, туғиш ёшидаги аёллар ҳамда ўсмирлар учун манзилли тиббий кўрик ташкил этилди.

“Соғлом авлод учун” жамғармасининг ҳудудий тиббий-ижтимоий ёрдам кўчма бригадаси мутахассислари акушер гинекологи А.Хидирова, педиатр Д.Солиева ҳамда умумий касалликлар шифокори М.Пўлатова, ҳамшира Д.Сувонқулова кўрик давомида алоҳида фидойилик кўрсатишди.

Тиббий кўрик якунида шифокорлар текширувдан ўтган фуқароларга дори-дармон ва тиббий жиҳозлар топширилди.

 

ЎзХДП Жиззах вилоят кенгаши

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш